“Бухоро” –“Қўқон-1912”. Устунлик мезбонлар томонида

 

4 ноябрь куни Олий лига 27-тур доирасидаги “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Қўқонликлар матбуот хизмати жамоаларнинг статистик маълумотларини тақдим қилди.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар Олий лигада 23 бора тўқнаш келишган. Шулардан 9 тасида қўқонликлар ғолиб бўлишган, 2 та ўйин дуранг натижаси билан интиҳо топган. 12 та учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 45:33, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 38, “Қўқон-1912” эса 29 очкони қўлга киритган.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:

19.08.2016 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 3:1
19.09.2015 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0
10.08.2003 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 4:2
04.05.2002 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0
29.03.2000 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0

Ҳакамлар

Мазкур учрашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу ҳакам бундан олдин Қўқонда ўтказилган Ўзбекистон кубоги чорак финал жавоб учрашувида ишлаганди. Ўшанда "Қўқон-1012" жамоаси “Насаф”га қарши ўйнашганди ва баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Олий лига, 27-тур
“Бухоро” (Бухоро) – “Қўқон-1912” (Қўқон)
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Шояхметов (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)
Назоратчи: А. Хатамов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников

Бошланиш вақтлари

Шанба куни бўлиб ўтадиган учрашув соат 17:00да бошланади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Ўйин соат 15:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!