Бухорода Шахрам Ғиёсовга “Gentra” автомобили совға қилинди

  • 8 сентябрь, 2017, 20:53
  • 0
  • Бокс

Гамбургда ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шахрам Ғиёсов (69 кг) бугун қадрдон шаҳри Бухорога етиб келди, дея хабар беради Бухоро вилояти ТВ журналистлари.

Жаҳон чемпиони ва унинг устози Равшан Хўжаевни Бухоро халқаро аэропортида карнай ва сурнай садолари остида кутиб олишди. Қаҳрамонларни кутиб олиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этишган.

Маросимда уларга тўн кийдирилиб, табриклашган. Меҳмонлар уларни табриклаб, илиқ фикрларини билдиришган. Шунингдек, тасдиқланмаган хабарга кўра, вилоят ҳокими спортчимизга янги “Gentra” автомобилини совға қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!