Бухородаги ўйин Тимур Тўхтасиновга ишониб топширилди

 

Ўзбекистон проффесионал футбол лигаси 17 ва 18 май кунлари бўлиб ўтадиган 11-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

“Навбаҳор” навбатдаги турда Бухорода шаҳрида “Бухоро” клуби меҳмони бўлади. 18 май куни Бухорода ўтадиган учрашувни андижонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Бош ҳакам Тимур Тўхтасиновга шу куни қанотларда Зиёдулло Абдураҳмонов ва Анвар Маражабовлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида Игорь Худойдатов (Тошкент) қайд этилган. Назоратчи ҳакамлик Олег Дачев зиммасига юклатилган бўлса кўҳна шаҳардаги баҳсни ПФЛ вакили сифатида Алексей Фролов кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!