“Бухоро”дан супер трансферлар. Машарипов ва Геворкянни Бухорода кутишмоқда

“Бухоро” ўтган мавсум якунларига кўра Олий Лигада тўртинчи ўринни эгаллади. Аммо бу халқаро мусобақалар учун камлик қилди. Янги мавсумда “Бухоро” ОЧЛга чиқиш учун катта трансферларга қўл уриши кутилмоқда.

Бизга маълум бўлишича, бухороликлар “Пахтакор”дан ҳужумкор ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов ва Олий Лига-2016 чемпиони “Локомотив”дан Артур Геворкянга қизиқиш билдирмоқда. Шунинг учун "Бухоро" мазкур футболчиларни ўз таркибига қўшиб олишни режалаштиришмоқда.

Олдинроқ, "Бухоро" Игнатий Нестеровга ҳам қизиқаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!