Бухоролик мухлислар Навоийга йўл олади

 

Кубок учрашувидан сўнг "Бухоро" жамоаси навбатдаги турга тайёргарликни бошлаб юборди. 4-тур доирасида "Бухоро" Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу учрашувда ҳар иккала жамоага ижобий натижа сув ва ҳаводек зарур. Шу сабабли ушбу учрашувга қизиқиш жуда юқори. Бухоролик мухлислар жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида Навоийга сафар қилишади.

"Қизилқум" – "Бухоро" учрашуви 31 март куни бўлиб ўтади. Айнан шу куни Бухоро шаҳридан мухлислар автобусларда Навоий томон йўлга чиқишади. Ушбу учрашувга боришни хоҳловчи барча мухлисларни бугундан бошлаб рўйхатга олиш жараёни бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!