Бухоролик мухлислар Самарқандга боришади

12 апрель, 12:17 1058

Бухоролик мухлислар Самарқандга боришади

 

Олий лига мусобақалари турдан-турга ўтган сайин тобора қизиқарли тус ола бошлади. Бу йилги мавсумда кўплаб кутилмаган натижалар мухлисларни яна секин-асталик билан стадионга қайтишларига сабаб бўлмоқда. 

Ҳар қандай вазиятда ўз жамоасини ёлғизлатиб қўймайдиган бухоролик мухлислар эса ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда, "Бухоро"нинг "Динамо"га қарши кечадиган Самарқанддаги учрашувга бориш учун аллақачон тайёргарлик ишларини бошлаб юборишган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Динамо” – “Бухоро” учрашувини Виктор Серазетдинов бошқаради

"Динамо"-"Бухоро" учрашуви 15 апрель куни бўлиб ўтади. Бухородан бир гуруҳ мухлислар айнан ўйин куни йўлга чиқишлари режалаштирилган. Ушбу учрашувда "Бухоро" жамоасини стадиондан туриб қўллаб-қувватлаш ниятида бўлганлар, бугундан бошланадиган рўйхатга олиш жараёнига ташриф буюришлари сўралади.

Қўшимча маълумотлар учун  +99890 299-65-56  рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.