Буюк кўчиш ёҳуд Неймар энди ПСЖда

Хабарингиз бор кеча Неймар “Барселона”ни тарк этиб, расман ПСЖ аъзосига айланди. Шу муносабат билан бразилиялик футбол юлдузининг каталонияликлар таркибида ўтказган энг унутилмас 10та учрашувини ёдингизга солиб ўтмоқчимиз. Демак, бошладик.

1.“Барселона” – “Селтик” 6:1. ЕЧЛ. 2013 йил 11 декабрь.

Ўз ҳисобига 3та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

2. “Барселона” – “Арсенал” 3:1. ЕЧЛ. 2016 йил 16 март.

Ўз ҳисобига 1та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

3. “Барселона” – ПСЖ 2:0. ЕЧЛ. 2015 йил 21 апрель.

Учрашувдаги иккала голга ҳам муаллифлик қилган.

4. “Барселона” – “Алавес” 3:1. Испания кубоги финали. 2017 йил 27 май.

Ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

5. “Барселона” – “Селтик” 7:0. ЕЧЛ. 2016 йил 13 сентябрь.

Ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

6. “Ювентус” – “Барселона” 1:3. ЕЧЛ финал. 2015 йил 6 июнь. 

Ҳозирча фаолиятидаги ягона ЕЧЛ финалида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришган.

7. “Лас-Пальмас” – “Барселона” 1:4. Ла Лига. 2017 йил 14 май.

У шу куни рақиблари дарвозасини нақд 3 марта аниқ нишонга олишдан ташқари, жамоасининг 4-голига ҳам ассистентлик қилишга мувоффақ бўлган.

8. “Реал” – “Барселона” 0:4. Ла Лига. 2015 йил 21 ноябрь.

Неймар бу сафарги “эл-класико”да нафақат гол урган, бальки яна бир голга ассистентлик ҳам қилган.

9. “Барселона” – “Реал” 2:1. Ла Лига 2013 йил 26 октябрь.

Каталонияликлар сафига эндигина келиб қўшилган Неймар шу куни дунёнинг энг кучли клубларидан бирининг дарвозасига гол киритиш билан бирга, жамоасининг 2-голига ассистентлик қилишга мувоффақ бўлган.

10. “Барселона” – ПСЖ 6:1. ЕЧЛ. 2017 йил 8 март.

Неймар шу куни келажакда ўзини 222 миллион еврога сотиб оладиган жамоага нисбатан шавқатсиз ўйин кўрсатгани ҳақида ўйлаганмикан? Албатта, йўқ. Таъкидлаш керакки, шу куни у парижликлар дарвозасига 2та гол киритган. Шунингдек жамоадаошларига 2та голли узатма ҳам оширган. Ҳуллас, Неймар ўша учрашувнинг ҳақиқий қаҳрамонига айланган.

Неймар ўтган тўрт йил ичида “Барселона” учун нималар қилди?

25 ёшли футболчи ўтган давр мобайнида “кўк-анор ранглилар” сафида жами 186та баҳсда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 105та гол киритишга мувоффақ бўлган. Бундан ташқари у жамоасининг 80та голига ассистентлик ҳам қилган. Ҳакамлар томонидан эса унга 43 марта сариқ ва 1 марта қизил карточка кўрсатилган.

Неймар “Барселона” сафида қандай ютуқларни қўлга киритди?

Бразилия терма жамоаси аъзоси Каталония супер клуби билан 2 карра Испания чемпиони, 3 карра мамлакат кубоги соҳиби, 1 марта Чемпионлар лигаси ғолиби, 1марта клублар ўртасида Жаҳон чемпиони ва 1 марта Испания суперкубоги ғолиби бўлган.

Неймар ПСЖга қанчага тушди?

Кўпчилик учун қизиқ бўлган савол. Дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини қўлга киритиш учун парижликлар унинг шартномасида кўрсатилган 222 млн евро (200 млн фунт) маблағни каталонияликлар ҳисобига ўтказиб беришган. Бундан ташқари улар Неймарнинг ўзига эса ҳафталик 575 минг евро маош ҳамда 5 йиллик шартнома ҳам ваъда қилишган.

Машхур инсонлар Неймарнинг ПСЖга кўчиб ўтиши ҳақида нима дейди?

ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи:

- Биз улкан хурсандчилик ва фахр билан Неймарни ПСЖда қарши олмоқдамиз. У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Ундаги ғолиблик рухи, кучи, характеру ва етачилик қобилияти уни хали энг буюк футболчи қилади.

Неймар ПСЖга ажойиб мухитни олиб келди. 6 йилдан буён биз бошлаган лойиҳа туфайли, француз футболи ва Европа футболи янги даражага кўтарилди. Неймар сотиб олингач, биз ўз орзуларимизнинг рўёбини кўришга яқинлашамиз.

Афсонавий бразилиялик футболчи Пеле:

- Францияга кўчиб ўтганинг билан табриклайман. Янги жамоасида унга омад тилайман. Париж мен яхши кўрган шаҳарлардан бири, у жудаям гўзал.

2005 йилги "Олтин тўп" соҳиби Роналдиньо:

- Неймар ҳозир ажойиб формада. Бразилиялик сифатида умид қиламанки, у Месси ва Роналдудан сўнг дунёнинг энг яхши футболчиси бўлади.

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ тайёрлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!