Буюклик ва тубанлик орасида… 5 дақиқа!
26 Ноябр 14:48 | 784

Очиғини айтиш лозим, терма жамоамизнинг сафарда Жанубий Кореяга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиши ҳамон футбол гурунгларида бош мавзу бўлиб турибди. Агарда бу ўйиннинг сўнгги 5 дақиқаси ҳам биз учун кўнгилдагидек ўтиб, Лобанов дарвозаси иккинчи бор ишғол қилинмаганида эди... Ўшанда терма жамоамизнинг энг ашаддий тан­қидчилари ҳам учрашувга «яхши» деб баҳо беришлари тайин эди. Афсуски, йигитларимиз дуранг натижани ҳам ушлаб қололмай, ҳамма умидларни пучга чиқаришди. Бунинг оқибатида эса мухлислар муҳаббати қандайдир 5 дақиқа ичида нафратга айланди. Нима учун? Қуйида шу ҳақда фикр юритамиз...

---

Статья на русском языке здесь.....

---

Здесь первая статья.....

---

Рус тилида шундай бир ажойиб мақол бор: «Буюклик ва шармандалик ораси бир қадам». Биз ана шу «бир қадам» жумласини «5 дақиқа» шаклига ўзгартирамиз. Ўйлаймизки, бунда гап ўзгарадию, аммо маънога путур етмайди. Хуллас, биз бугун сизлар билан «Фейсбук» ижтимоий тармоғида анчагина муҳокамаларга сабаб бўлган бир вазият - кореяликларнинг биринчи голи урилган вақтда Лобанов томонидан амалга оширилган ҳатти-ҳаракатларни таҳлил қилиб чиқмоқчимиз. Бунинг учун эса бизга ўша ҳолатнинг бир нечта тарафдан олинган турли суратлари лозим бўлади.

I. Икки сурат

Кўриб турганингиздек, 1-сурат ўйиндаги видеолавҳадан олинган бўлиб, у хирароқ чиққан. Шундоқ бўлиши ҳам табиий, чунки ўйин динамикаси, яъни, тезлиги мазкур ҳолатда анча юқори бўлгани аниқ. Бу ўринда телекамера тасвирчининг кўкраги баландлигида бўлиб, «мўлжал» узоқ эмасди. Қолаверса, тасвирчи ён чизиқ яқинида турганди. Замонавий телекамераларнинг объективи тасвирга олинаётган «нишон»ни бир неча марта яқинлаштиришга қодирлигини ҳам унутманг (одатда бундай масофалар 10 дан 20 мартагача яқинлаштирилади, биз назарда тутаётган ҳолатда эса тахминан 10 марта яқинлаштирилган). Умуман олганда, бу нуқтадан тасвирчи адашиши мумкин эмас. Мазкур ракурсда кўриб турганингиздек, тўп ҳар қандай ҳолатда ҳам, дарвоза тўсини юқорисидан учиб ўтмоқда. Лобанов эса яқин бурчакни ёпиб турибди. Шунингдек, унинг қанчалик баланд сакрагани ҳам кўриниб турибди. Энди ҳаммасини қўшиб, ҳисоблаб чиқамиз.

Лобановнинг бўйи 190 см.га тенг. Агар у қўлларини юқорига кўтарса, бўйига яна камида ярим метр қўшилади. Суратга қаранг: у тўпга интилган вақтда камида ярим метр, дейлик, 40 см. сакраган бўлсин. Демак, 190+50+40+280 см. Бу - Лобанов сакраган вақтдаги умумий баландликни билдиради. Қолаверса, у ҳали энг юқори баландликка сакраб улгурмаган, тўп эса Сашанинг устидан ошиб кетиб бўлганди. Шу ўринда бир омилни қўшиб ўтиш лозим, Лобанов чап қанотдан ҳужум уюштирилаётган вақтда яқин бурчакни ёпа туриб, сал эгилган ҳолатда турганди. Зеро у зарбага тайёргарлик кўраётганди. Тўп жарима майдонига ҳаволатиб узатилганидан кейин эса у бирдан сакрашга мажбур бўлди ва вазиятни қўлдан бой берди. Суратга синчиклаб қарасангиз, тўп ва дарвозабон бармоқлари орасида 5 см. борлигини кўрасиз.

 

 

Иккинчи сурат

Энг аввало, шуни таъкидлаб ўтишни истардимки, иккинчи ва учинчи суратларни ким олганини, қандай тайёрлаганини билмайман. Менга уларни ижтимоий тармоқлар орқали ҳавола қилишди. Иккинчи суратга эътибор беринг - у стадиондаги «ўргимчак» тизимли видеокамера орқали олинган тасвир. Бу ҳолатда камера майдондан камида 15 метр юқорида бўлган. Айнан шу ҳолат эса барчанинг адашишига замин яратмоқда. Чунки бу тасвирдан кўринишича, тўп дарвоза тўсини баланд­лигида учиб ўтаётгандек. Энг муҳими, тасвир юқоридан олинган ва тепадан қаралганда, нарса-буюмларнинг баландлиги аслидек кўринмайди. Бу - геометриядаги оддий аксиома. Мисол учун, сиз диванда ўтирибсиз, қаршингизда баландлиги 40 см.ча келадиган стул бор. Энди ўрнингиздан туриб, яна ўша стулга боқинг... Назарингизда у кичрайиб қолгандек, тўғрими?! Аслида эса стул ўша-ўша - 40 см.лигича турибди (аслида, шунчалик оддий нарсалар ҳақида гапириш шарт эмас. Бироқ бизга Лобановнинг ҳаддан ортиқ семириб кетганини исботламоқчи бўлаётган инсонлар шундай «далил»лардан фойдаланишяптики, асти қўяверасиз. Бу тасвирлар «далил» бўлолмайди, ахир...).

Икккинчи суратнинг муаллифи яна бир хатога йўл қўйган: чизиқнинг пастки нуқтаси дарвозабон майдончаси ўртасига ўрнатилган. Дарвозанинг пастки чизиғи устига эмас. Агар муаллиф бу билан дарвозанинг баландлигини кўрсатмоқчи бўлган бўлса, адашган. Чунки стандарт дарвозанинг баландлиги 8 фут, яъни 2,44 см. бўлишини ҳамма билади. Агар муаллиф бошқа мақсадда, дейлик, Лобанов ҳатто дарвоза тўсини баландлигида ҳам сакрай олмаган демоқчи бўлса, унда суратнинг юқоридан олинганини ва бу ўлчамлар тасвирга тўғри келмаслигини инобатга олиши лозим эди.

II. Яна бир фото-мисол

Қуйида кўриб турганингиз - тепадан олинган тасвир нақадар алдамчи бўлишига яна бир мисол. Бу сурат ҳам менга ижтимоий тармоқлар орқали йўлланган ва у ҳам хато тасаввур уйғотади.

Қизиғи шундаки, бу суратга қараб «тўп дарвоза тўсини баландлигида ўтаяпти» деган хулосага келиш мумкин. Лекин энди мантиқан ўйлаб кўрайлик, Лобанов шу қадар митти инсон эмаски, ҳаводаги тўпни қайтариш учун деярли ярим метр сакраб, шунда ҳам коптокка етолмаса?! Ўз ўрнида айтиб ўтиш керак, Саша дарвоза тўсинини сакрамай, шундоқ қўлларини кўтариб ушлаб қўйишини бир неча марта кузатганмиз. Умид қиламизки, энди хатолар нимадалигини тушунгандирсиз?..

БУ МАҚОЛАНИ ЁЗИШДАН МАҚСАД БИТТА - маълум БИР ВАЗИЯТДА АЛДАМЧИ ТААССУРОТЛАРГА БЕРИЛИШНИНГ ВА НОЎРИН АЙБЛОВЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ!

 Юқоридаги шунча сўзлар орқали исботламоқчи бўлаётган ҳақиқатим мана шу. Терма жамоамиз вакилларига салбий муносабатда бўлаётган кишилар реал ўлчамларда хатога йўл қўйишяпти. Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги футболчи йигитлар эса уларда фақат душманлар ёки танқидчилар эмас, дўстлари ҳам борлигини билиб қўйишсин! Афсуски, футболда дўстлар ҳам, душманлар ҳам етарлича учрайди. Аммо мухлислар орасида терма жамоага чин дилдан меҳр қўйган, уни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлайдиган ҳақиқий ишқибозлар бор. Шундай экан, йигитлар, асло тушкунликка тушманг, ортиқча гап-сўзларга эътибор қаратманг! Кимдир сизларга чин юракдан мухлислик қилади ва бундайлар ҳеч қачон сизларни ёлғизлатиб қўймайди. Бу каби ҳақиқий мухлислар оддий ишқибозлар орасида ҳам, мутахассислар, журналистлар орасидан ҳам топилади.

III. Руҳий ҳолат

Мен сўнгги вақтларда қуйидаги гапларни кўп бор эшитишга мажбур бўлдим: «у Лобанов, Бабаян, Сергеев ва бошқаларнинг «адвокати»... Буларнинг барига сабаб шуки, камина терма жамоа ўйинларида бошқалар кўрмаётган ёхуд кўришни истамаётган ижобий жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратаман. Шу билан бирга, албатта, «минус» лардан ҳам асло кўз юммайман. Аввалги мақоламда айтганимдек, Жанубий Кореяга қарши ўйинда вакилларимиз иккитагина хато қилиб, иккита гол ўтказиб юборишди. Рақиб эса атиги битта хато қилди...

Яна бир қизиқ жиҳат: мен миллий терма жамоа ўйинларини Миржалол Қосимов мураббийлик қилган даврларда ҳам худди шундай таҳлил қилганман ва ўшанда ҳам каминага «адвокат» мақомини ёпиштиришганди. Ҳаттоки, мени Қосимов билан бирга тушлик қилиб, «буюртма мақола» ёзишда ҳам айблашган! Соғлом фикрли мухлислар аудиторияси эса терма жамоани ким бошқаришидан қатъий назар, ўз қарашларидан чекинмаслигимни, таҳлилларим доим бирдек давом этишини яхши билишади. Агар ўша корейсларнинг иккинчи голи бўлмаганида, шунча гап-сўзларга ўрин қолмасди. Иккинчи хато - сўнгги 5 дақиқадаги машъум хато мағлубиятга, мана шунча тортишувларга сабаб бўлди. Мақолага нега бу сарлавҳа танланганини тушунгандирсиз энди?..

IV. Хулоса

Манзилимга тош отаётганлар учун савол: юртимизда Лобановдан кўра кучлироқ дарвозабонлар борлигини бирор марта инкор қилганмидим? Ёки бошқа дарвозабонлар ҳақида нохолис фикр билдирганманми? Йўқ, албатта. Аммо шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда Лобановни, Игорни ва бошқа футболчиларни тинмай ҳақорат қилаётганлар учраяпти. Энг қизиғи, танқид остида қолганлар орасида ўзим ҳам борман. Мен-ку, майли, ишим туфайли тез-тез бўлмағур фикрларни эшитиб тураман. Лекин футболчиларда нима айб? Нима футболчилар сизларни очиқ-ойдин ҳақорат қилишдими? Ёхуд Сергеев ва Лобановлар жамоадагиларни ҳурмат қилишмаяптими?

Агар қўлингизда уларни айблашга асос бўладиган бирор далилингиз бўлса, яхшиси, бориб, кишининг юзига гапиринг! Шунда ҳеч бўлмаса, ошкоралик ва дадиллик учун сизга Respekt деймиз. Орқадан тош отиш эса кишига ярашмайдиган иллат.

Бу сўзларни ўша сиз айблаётган инсонларни иш жараёнида кўрган, меҳнатларга шахсан гувоҳ бўлган инсон ёзмоқда. Қайтараман, бўлмағур «далил»ларга таяниб, бекордан-бекорга одамларнинг тинчини бузишни бас қилинг! Қўполликлар, ҳақоратлар давом этмоқда - мен эса сукут сақлайман. Зора, мана шу сукут - қилмаган айби учун таъна-дашномлар эшитаётган инсонларни баттар мазах қилинишидан сақлаб қолса...

Д.ПОПОВ

P.S.: мазкур мақоладаги фикрлар фақат муаллифга тегишли. Таҳририятнинг фикрига кўра, Лобанов ўша биринчи гол урилган вазиятда чиндан ҳам, хато қилди. Аммо хато дарвозабоннинг тана вазнига ёки баландликка сакрашига асло боғлиқ эмас. Бизнингча, Лобанов чап қанотдан бошланган ҳужум зарба билан эмас, узатма билан якунланишига амин бўлганидан сўнг, сакраш ўрнига, ортга икки-уч қадам қўйиб, тўпни қайтариб юбориши мумкин эди. Қисқаси, у қарор қабул қилишида, жой танлашда адашди...

Рус тилидан И. Раҳимов таржимаси

Теглар ЖЧ-2018 Ўзбекистон Жанубий Корея Улашиш = 0) {idesc = '';}if(idesc!=''){if(ititle!='')ititle=ititle+'';idesc=''+idesc+'';}}$.fancybox.open({href:isrc,beforeLoad:function(){this.title=ititle+idesc;},});});});})(jQuery);(function($) {$(function() {$("#ad-gallery_cke_j2jb5aax_slideShow").on("click",".ad-image",function(){var imgObj =$(this).find("img");var isrc=imgObj.attr("src");var ititle=null;var idesc=null;var iname=isrc.split('/');iname=iname[iname.length-1];var imgdescid=$(this).find(".ad-image-description");if(imgdescid){ititle=$(this).find(".ad-description-title");if(ititle)ititle=ititle.text();idesc=$(this).find("span");if(idesc)idesc=idesc.text();if(idesc!=''){var url=window.location.href.trim();if (idesc.indexOf('IMAGE_LINK_TAB:') >= 0) { idesc = idesc.substring(15).trim(); if (url != idesc) window.open(idesc,'_blank');} else if (idesc.indexOf('IMAGE_LINK_PAR:') >= 0) { idesc = idesc.substring(15).trim(); if (url != idesc) window.open(idesc,'_self');}}}});});})(jQuery);(function($) { $('head').append(''); })(jQuery);(function($) {$(function() { var galleries = $('#ad-gallery_cke_j2jb5aax_slideShow').adGallery({loader_image: '/ckeditor/plugins/slideshow/3rdParty/ad-gallery/loader.gif', width:false, height:300, start_at_index: 0, animation_speed: 500, update_window_hash: false, effect: 'resize', slideshow: { enable: true, autostart: false, start_label: 'Старт', stop_label: 'Стоп', speed: 5000}});});})(jQuery);   Иккинчи сурат Энг аввало, шуни таъкидлаб ўтишни истардимки, иккинчи ва учинчи суратларни ким олганини, қандай тайёрлаганини билмайман. Менга уларни ижтимоий тармоқлар орқали ҳавола қилишди. Иккинчи суратга эътибор беринг - у стадиондаги «ўргимчак» тизимли видеокамера орқали олинган тасвир. Бу ҳолатда камера майдондан камида 15 метр юқорида бўлган. Айнан шу ҳолат эса барчанинг адашишига замин яратмоқда. Чунки бу тасвирдан кўринишича, тўп дарвоза тўсини баланд­лигида учиб ўтаётгандек. Энг муҳими, тасвир юқоридан олинган ва тепадан қаралганда, нарса-буюмларнинг баландлиги аслидек кўринмайди. Бу - геометриядаги оддий аксиома. Мисол учун, сиз диванда ўтирибсиз, қаршингизда баландлиги 40 см.ча келадиган стул бор. Энди ўрнингиздан туриб, яна ўша стулга боқинг... Назарингизда у кичрайиб қолгандек, тўғрими?! Аслида эса стул ўша-ўша - 40 см.лигича турибди (аслида, шунчалик оддий нарсалар ҳақида гапириш шарт эмас. Бироқ бизга Лобановнинг ҳаддан ортиқ семириб кетганини исботламоқчи бўлаётган инсонлар шундай «далил»лардан фойдаланишяптики, асти қўяверасиз. Бу тасвирлар «далил» бўлолмайди, ахир...). Икккинчи суратнинг муаллифи яна бир хатога йўл қўйган: чизиқнинг пастки нуқтаси дарвозабон майдончаси ўртасига ўрнатилган. Дарвозанинг пастки чизиғи устига эмас. Агар муаллиф бу билан дарвозанинг баландлигини кўрсатмоқчи бўлган бўлса, адашган. Чунки стандарт дарвозанинг баландлиги 8 фут, яъни 2,44 см. бўлишини ҳамма билади. Агар муаллиф бошқа мақсадда, дейлик, Лобанов ҳатто дарвоза тўсини баландлигида ҳам сакрай олмаган демоқчи бўлса, унда суратнинг юқоридан олинганини ва бу ўлчамлар тасвирга тўғри келмаслигини инобатга олиши лозим эди. II. Яна бир фото-мисол Қуйида кўриб турганингиз - тепадан олинган тасвир нақадар алдамчи бўлишига яна бир мисол. Бу сурат ҳам менга ижтимоий тармоқлар орқали йўлланган ва у ҳам хато тасаввур уйғотади. Қизиғи шундаки, бу суратга қараб «тўп дарвоза тўсини баландлигида ўтаяпти» деган хулосага келиш мумкин. Лекин энди мантиқан ўйлаб кўрайлик, Лобанов шу қадар митти инсон эмаски, ҳаводаги тўпни қайтариш учун деярли ярим метр сакраб, шунда ҳам коптокка етолмаса?! Ўз ўрнида айтиб ўтиш керак, Саша дарвоза тўсинини сакрамай, шундоқ қўлларини кўтариб ушлаб қўйишини бир неча марта кузатганмиз. Умид қиламизки, энди хатолар нимадалигини тушунгандирсиз?.. БУ МАҚОЛАНИ ЁЗИШДАН МАҚСАД БИТТА - маълум БИР ВАЗИЯТДА АЛДАМЧИ ТААССУРОТЛАРГА БЕРИЛИШНИНГ ВА НОЎРИН АЙБЛОВЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ!  Юқоридаги шунча сўзлар орқали исботламоқчи бўлаётган ҳақиқатим мана шу. Терма жамоамиз вакилларига салбий муносабатда бўлаётган кишилар реал ўлчамларда хатога йўл қўйишяпти. Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги футболчи йигитлар эса уларда фақат душманлар ёки танқидчилар эмас, дўстлари ҳам борлигини билиб қўйишсин! Афсуски, футболда дўстлар ҳам, душманлар ҳам етарлича учрайди. Аммо мухлислар орасида терма жамоага чин дилдан меҳр қўйган, уни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлайдиган ҳақиқий ишқибозлар бор. Шундай экан, йигитлар, асло тушкунликка тушманг, ортиқча гап-сўзларга эътибор қаратманг! Кимдир сизларга чин юракдан мухлислик қилади ва бундайлар ҳеч қачон сизларни ёлғизлатиб қўймайди. Бу каби ҳақиқий мухлислар оддий ишқибозлар орасида ҳам, мутахассислар, журналистлар орасидан ҳам топилади. III. Руҳий ҳолат Мен сўнгги вақтларда қуйидаги гапларни кўп бор эшитишга мажбур бўлдим: «у Лобанов, Бабаян, Сергеев ва бошқаларнинг «адвокати»... Буларнинг барига сабаб шуки, камина терма жамоа ўйинларида бошқалар кўрмаётган ёхуд кўришни истамаётган ижобий жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратаман. Шу билан бирга, албатта, «минус» лардан ҳам асло кўз юммайман. Аввалги мақоламда айтганимдек, Жанубий Кореяга қарши ўйинда вакилларимиз иккитагина хато қилиб, иккита гол ўтказиб юборишди. Рақиб эса атиги битта хато қилди... Яна бир қизиқ жиҳат: мен миллий терма жамоа ўйинларини Миржалол Қосимов мураббийлик қилган даврларда ҳам худди шундай таҳлил қилганман ва ўшанда ҳам каминага «адвокат» мақомини ёпиштиришганди. Ҳаттоки, мени Қосимов билан бирга тушлик қилиб, «буюртма мақола» ёзишда ҳам айблашган! Соғлом фикрли мухлислар аудиторияси эса терма жамоани ким бошқаришидан қатъий назар, ўз қарашларидан чекинмаслигимни, таҳлилларим доим бирдек давом этишини яхши билишади. Агар ўша корейсларнинг иккинчи голи бўлмаганида, шунча гап-сўзларга ўрин қолмасди. Иккинчи хато - сўнгги 5 дақиқадаги машъум хато мағлубиятга, мана шунча тортишувларга сабаб бўлди. Мақолага нега бу сарлавҳа танланганини тушунгандирсиз энди?.. IV. Хулоса Манзилимга тош отаётганлар учун савол: юртимизда Лобановдан кўра кучлироқ дарвозабонлар борлигини бирор марта инкор қилганмидим? Ёки бошқа дарвозабонлар ҳақида нохолис фикр билдирганманми? Йўқ, албатта. Аммо шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда Лобановни, Игорни ва бошқа футболчиларни тинмай ҳақорат қилаётганлар учраяпти. Энг қизиғи, танқид остида қолганлар орасида ўзим ҳам борман. Мен-ку, майли, ишим туфайли тез-тез бўлмағур фикрларни эшитиб тураман. Лекин футболчиларда нима айб? Нима футболчилар сизларни очиқ-ойдин ҳақорат қилишдими? Ёхуд Сергеев ва Лобановлар жамоадагиларни ҳурмат қилишмаяптими? Агар қўлингизда уларни айблашга асос бўладиган бирор далилингиз бўлса, яхшиси, бориб, кишининг юзига гапиринг! Шунда ҳеч бўлмаса, ошкоралик ва дадиллик учун сизга Respekt деймиз. Орқадан тош отиш эса кишига ярашмайдиган иллат. Бу сўзларни ўша сиз айблаётган инсонларни иш жараёнида кўрган, меҳнатларга шахсан гувоҳ бўлган инсон ёзмоқда. Қайтараман, бўлмағур «далил»ларга таяниб, бекордан-бекорга одамларнинг тинчини бузишни бас қилинг! Қўполликлар, ҳақоратлар давом этмоқда - мен эса сукут сақлайман. Зора, мана шу сукут - қилмаган айби учун таъна-дашномлар эшитаётган инсонларни баттар мазах қилинишидан сақлаб қолса... Д.ПОПОВ P.S.: мазкур мақоладаги фикрлар фақат муаллифга тегишли. Таҳририятнинг фикрига кўра, Лобанов ўша биринчи гол урилган вазиятда чиндан ҳам, хато қилди. Аммо хато дарвозабоннинг тана вазнига ёки баландликка сакрашига асло боғлиқ эмас. Бизнингча, Лобанов чап қанотдан бошланган ҳужум зарба билан эмас, узатма билан якунланишига амин бўлганидан сўнг, сакраш ўрнига, ортга икки-уч қадам қўйиб, тўпни қайтариб юбориши мумкин эди. Қисқаси, у қарор қабул қилишида, жой танлашда адашди... Рус тилидан И. Раҳимов таржимаси " data-image="http://sadmin.dbs.uz/fileman/Uploads/ЧМ_Корея_9.jpg" data-size="s" >

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002