CAFA U-15 Girls: Ўзбекистон термаси Қирғизистонни ҳам йирик ҳисобда таслим қилди

 

Тожикистоннинг Ғиссор шаҳрида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси байроғи остидаги CAFA U-15 Girls халқаро мусобақаси давом этмоқда.

Иккинчи турда Ўзбекистон қизлар термаси Қирғизистон вакилалари билан баҳс олиб бориб, 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани тантана қилди. Турнинг яна бир ўйинида Эрон ва Тожикистон U-15 қизлар термаси ўзаро куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, 1-турда Карима Йўлдошева шогирдлари мезбон Тожикистон билан тўқнаш келиб, 8:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Эрон ва Қирғизистон эса нурсиз дуранг қайд этганди.

CAFA U-15 Girls Tournament
Ғиссор, Тожикистон
28 август, душанба

Ўзбекистон Қирғизистон 3:0

Маълумот учун, Карима Йўлдошева бош мураббийлигидаги Ўзбекистон қизлар термаси эртага, 29 август куни Эронга қарши баҳс олиб боради.

29 август, сешанба

19:00 Ўзбекистон – Эрон
22:00 Тожикистон – Қирғизистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!