CAFA U-15 Girls: Ўзбекистон термаси Тожикистонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

 

Тожикистоннинг Ғиссор шаҳрида кеча, 27 август куни Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси байроғи остидаги CAFA U-15 Girls халқаро мусобақаси старт олди.

Дастлабки турда мезбон Тожикистон билан тўқнаш келган Ўзбекистон қизлар термаси 8:2 ҳисобидаги йирик ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Илк турнинг яна бир ўйинида Эрон ва Қирғизистон қизлари нурсиз дуранг қайд этди

CAFA U-15 Girls Tournament
Ғиссор, Тожикистон
27 август, якшанба

Тожикистон – Ўзбекистон 2:8 (0:4)
Ўзбекистон голлари
: Тожинисо Рашидова (5 та), Диёра Жўрабоева, Альбина Бобоқулова, Жасмина Абдуғаниева.

Эрон – Қирғизистон 0:0

Мусобақанинг 1-туридан кейин турнир жадвали қуйидаги кўринишни олди.

 №

Жамоа 

Ў

Ғ

Д

М

ТН

О

1

ЎЗБЕКИСТОН

1

1

0

0

8-2

3

2

Қирғизистон

1

0

1

0

0-0

1

3

Эрон

1

0

1

0

0-0

1

4

Тожикистон

1

0

0

1

2-8

0

 

Карима Йўлдошева бош мураббийлигидаги Ўзбекистон қизлар термаси бугун, 28 август куни Қирғизистонга қарши, 29 август куни эса Эронга қарши баҳс олиб боради.

28 август, душанба

19:00 Қирғизистон – Ўзбекистон
22:00 Эрон – Тожикистон

29 август, сешанба

19:00 Ўзбекистон – Эрон
22:00 Тожикистон – Қирғизистон

Фото: Тожикистон ФФ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!