CIES Football Observatory: Неймар - дунёнинг энг қиммат футболчиси, Роналду эса кучли ўнликка ҳам киритилмади

12 июнь,2017, 16:15 640

CIES Football Observatory: Неймар - дунёнинг энг қиммат футболчиси, Роналду эса кучли ўнликка ҳам киритилмади

CIES Football Observatory тадқиқотлик маркази дунёнинг энг қимматбаҳо футболчилари рейтингини тузиб чиқди.

Айтиш керакки, ушбу рейтинг қуйидаги факторларни ҳисобга олган ҳолда тузиб чиқилган: футболчининг айни дамдаги шартнома муддати, унинг қайси жамоада тўп суриши, унинг индивидуал ўйини, ёши, майдондаги позицияси ва қайси терма жамоа аъзоси эканлиги.

Ушбу рўйхатга ТОП-5 чемпионатларида фаолият олиб борувчи 110та футболчи киритилган. Қуйида ушбу рейтингнинг дастлабки 15 поғонасидан жой олган футболчилар билан тинишиб чиқишингиз мумкин:

1. Неймар – 210,7 миллион евро (25 ёш, «Барселона», шартномаси 2021 йилгача)

2. Деле Алли – 155,1 млн (22 ёш, «Тоттенхэм», 2022 йилгача)

3. Харри Кейн – 153,6 млн (23 ёш, «Тоттенхэм», 2022 йилгача)

4. Лионель Месси – 151,7 млн (29 ёш, «Барселона», 2018 йилгача)

5. Антуан Гризманн – 150,3 млн (25 ёш, «Атлетико», 2021 йилгача)

6. Луис Суарес – 140,8 млн (30 ёш, «Барселона», 2021 йилгача)

7. Поль Погба – 134,3 млн (24 ёш, «Манчестер Юнайтед», 2021 йилгача)

8. Гонсало Игуаин – 120,2 млн (29 ёш, «Ювентус»,  2021 йилгача)

9. Эден Азар – 117,2 млн (26 ёш, «Челси», 2020 йилгача)

10. Пауло Дибала – 115,3 млн (23 ёш, «Ювентус», 2022 йилгача)

11. Криштиану Роналду – 112,4 млн (32 ёш, «Реал»,  2021 йилгача)

12. Кевин де Брюйне – 110,5 млн (25 ёш, «Манчестер Сити», 2021 йилгача)

13. Ромелу Лукаку – 105,4 млн (24 ёш, «Эвертон», 2019 йилгача)

14. Роберт Левандовски – 100,6 млн (28 ёш, «Бавария»,  2021 йилгача)

15. Рахим Стерлинг – 98,8 млн (22 ёш, «Манчестер Сити»,  2020 йилгача)