Cамарқандда ўзбек жанг санъати халқаро фестивали бўлади

22 сентябрь, 19:10 325

Cамарқандда ўзбек жанг санъати халқаро фестивали бўлади

 

Жанубий Кореянинг Чунгжу шаҳрида жанговар яккакурашлар бўйича анъанавий халқаро фестиваль доирасида WOMAO - Бутунжаҳон жанг санъатлари уюшмасининг 16-Бош ассамблеяси ўз ишини давом эттирди.

Анжуманнинг иккинчи кунида  ташкилот бош котиби  Ким Си-Хюн спорт тинчлик элчиси эканини ва у орқали миллатлар бирдамлиги ва дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш асосий вазифа эканини, келажак учун мидллий қадриятлар, шу қатори миллий спорт турларини сақлаш, кенг тарқиб қилиш учун юқори нуфузли тадбирларни мунтазам ташкил этиш лозимлигини  алоҳида таъкидлади.

Тадбирда ЮНЕСКОнинг минтақавий маслаҳатчиси Суе Визе хоним олиб борилган ўрганишлар натижасида Ўзбекистонда болалар спортига берилаётган эътибор ва ёшларни соғлом ҳаёт тарзига кенг тарғиб қилиш тажрибасини бошқа мамлакатларда ҳам қўллаш кераклигини маълум қилди.

Бундан ташқари Бутунжаҳон жанг санъатлари уюшмаси академияси президенти ва спорт делегациялари вакиллари сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Тадбир сўнгида барча бўлажак мусобақалар, халқаро турнирларнинг ўтазилиш санаси ҳақида тўлиқ  маълумот берилди. Унга кўра, келаси йили Самарқанд шаҳрида ўзбек жанг санъати бўйича халқаро фестиваль ўтказилиши эълон қилинди.

Расмий тадбирлар якунлангач, жанг санъатлари халқаро фестивалининг тантанали очилиш маросими  бўлди.

SPORTS.uz