Canal+ телеканали журналисти ПСЖ раҳбарияти Венгер билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади

2 апрель, 16:25 282

Canal+ телеканали журналисти ПСЖ раҳбарияти Венгер билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади

Франциянинг Canal+ телеканали журналисти Оливье Талларон ПСЖ клуби хўжайинлари “Арсенал” устози Арсен Венгер билан музокаралар олиб бораётганлигини тасдиқлади. Журналист бу ҳақда ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида эълон қилди.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича Париж клуби 67 ёшли мутахассисга жамоа трансферлари учун эркинлик беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Венгернинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Ҳозирча томонлар янги келишувга эришганликлари ҳақида расмий маълумотлар йўқ.