Чалханоглу сафга қайтди

Италиянинг “Милан” клуби ярим ҳимоячиси Хоқон Чалханоглу жароҳатидан тузалиб, сафга қайтди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 24 ёшли туркиялик футболчи айни дамда жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмоқда ва у бугун “Болонья”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда жамоасига ёрдам бериши мумкин. Ушбу учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Маълумот учун, Чалханоглу жорий мавсум “Милан” сафида жами 40та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишг эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!