"Челси", "Арсенал" ва "Лацио" Чалханоглуни ўз сафида кўрмоқчи

Леверкузеннинг “Байер” клуби ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу “Арсенал”, “Челси” ва “Лацио” каби жамоаларнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича, Рим клуби туркиялик истеъдод эгаси учун курашда икки Лондон жамоасига молиявий томондан бўладиган рақобатга дош бера олмаслиги мумкин, бироқ улар футболчига асосий таркибдан жой олишини таъминлаши мумкин. Айни шу йўл билан улар футболчининг қизиқишларини оширмоқчи.

Маълумот учун, Чалханоглу якунланган мавсум Германия Бундеслигасида 15та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!