"Челси" 12 май куни Англия чемпиони бўлади-ми?!

6 май,2017, 08:30 478

Кеча бўлиб ўтган Лондон дербисидаги "Тоттенхэм"нинг "Вест Хэм"га (1:0) кутилмаганда имкониятни бой бериши, "Челси"ни чемпионлик учун яна бир қадам яқинлашди. 

Энди Антонио Конте шогирдларида 34та ўйиндан сўнг 81 очко мавжуд, "шпорлар" эса 35та учрашувдан сўнг 77 очко тўплашган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, агар "аристократлар" 8 май куни "Мидлсбро"ни ва 12 май куни "Вест Бромвич"ни мағлуб этишни уддаласалар, у ҳолда улар муддатидан аввал Англия чемпионлигини тантана қилишлари мумкин.