“Челси” 2018 йилда ўз уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум бўлди (фото)
Лондоннинг “Челси” клуби “Уэмбли” стадионини ижарага олиш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.
“Аристократлар”нинг 11 январда бўлиб ўтадиган директорлар кенгаши йиғилишида “Стемфорд Бриж”ни реконструкция қилиш масаласи ҳал этилиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра стадионни таъмирлаш учун таҳминан 500 миллион фунт ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Уэмбли” стадионида Лондоннинг бошқа бир жамоаси – “Тоттенхэм” ўз уй учрашувларини ўтказяпти. “Шпорлар” 2018/2019 йилги мавсумга қадар ўзининг янги стадионига кўчиб ўтишни режалаштиришмоқда.
Маълумот учун, "Челси" премьер-лиганинг ўтган турида айнан "Тоттенхэм" жамоасига имкониятни бой берган эди.
Фикрлар