“Челси” 4 ўйиндан буён ғалаба нима эканлигини билмаяпти (видео)

Шанба оқшомида Англия Премьер-Лигасида  23-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Лондоннинг “Челси” клуби бу  тур ўз майдонида “Лестер Сити”ни қабул қилди.

68-дақиқада Чилвел майдондан  четлатилиб, “тулкилар” майдонда 10 киши бўлиб қолганига қарамай,  “аристократлар” тўп кирита олишмади.

Қайд этиш жоиз, “Челси” сўнгги тўрт ўйинда фақат дуранг ўйнамоқда. Антонио Конте жамоаси бунга қадар “Арсенал” (0:0, 2:2) ва “Норвич” (0:0) билан муроса кўчасини танлаган эди.

Қуйида “Челси” – “Лестер” ўйини видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!