"Челси" АПЛ тарихида чемпионликдан рекорд даражада даромад олади

13 май,2017, 12:10 524


Лондоннинг “Челси” клуби Англия чемпионати 2016/17 мавсумида ғолиб чиққани учун 150 млн фунт ишлаб олади, дея хабар беради Mirror нашри. Бу маблағ Англия Премьер-лига тарихидаги энг йириги бўлади.

Ўтган мавсум чемпиони “Лестер” АПЛда ғолиб чиққани учун  93 млн фунт ишлаб олган эди. Лондон клуби эса даромади 65%га ўсган.

Таққослаш учун “Челси” ўтган мавсумда 10-ўрин билан мавсумни якунлашига қарамасдан 87,3 млн фунт ишлаб олган эди. Эслатиб ўтамиз, “Челси” кеча “Вест Бромвич”ни (0:1) АПЛ 37-турида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.