“Челси” Англия футболи тарихига ўз номини ёздириб қўйди

9 май, 13:55 451

“Челси” Англия футболи тарихига ўз номини ёздириб қўйди

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 36-турида пешқадам “Челси” ўз майдонида “Мидлсбро”ни 3:0 ҳисобида енгди.

Бу билан “аристократлар” нафақат чемпионлик учун муҳим қадам ташлашди, балки, премьер-лигада ўзига ҳос ютуққа ҳам эришишди. Гап шундаки, “Челси” кеча мамлакат чемпионати тарихида ўзининг уй учрашувларидаги ғалабалари сонини 300тага етказиб олди.

Бу борада улар фақатгина "Арсенал" (306) ва "Манчестер Юнайтед"дан (347) ортда боришмоқда ҳолос.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.