“Челси” Англияга энг қиммат ҳимоячини олиб келади

16 март,2017, 09:50 493

“Челси” Англияга энг қиммат ҳимоячини олиб келади

 

 

Англия чемпионлигига яқин турган “Челси”  келаси мавсум учун ҳимояни мустаҳкамлаш мақсадида “Наполи” футболчиси Калиду Кулибалини олишга ҳаракат қилади.

Лондон клуби 25 ёшли ҳимоячини қўлга киритиш учун италияликларга 55 миллион евро таклиф қилмоқда.

“Челси” Калидуни ўтган йили ёзда олмоқчи бўлганди. Бироқ “Наполи” хўжайинлари бунга кўнмаган. Энди эса улар катта сумма эвазига сенегаллик ҳимоячини трансфер қилишга розилик билдирмоқда.

SPORTS.uz