“Челси” Антонио Кандревага қизиқмоқда

 

Англиянинг “Челси” клуби ўз таркибига “Интер” ярим ҳимоячисини қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Premium Sport хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “аристократлар” Антонио Кандреванининг хизматларига эҳтиёж сезмоқда. Ҳужумкор ярим ҳимоячига Антонио Контенинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, лондонликлар ўйинчи учун 18 миллион евро беришга тайёрликларини билдиришган. Аммо миланликлар Кандревани 25 миллион евродан камига сотмоқчи эмаслар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!