"Челси" Аспиликуэтани "Ювентус"га бериб, эвазига Сандрони олиб келмоқчи

25 июнь, 15:35 175

Лондоннинг “Челси” клуби ҳамон ҳимоячи Алекс Сандро борасида “Ювентус” билан музокараларни олиб бормоқда.

Calciomercato нашрининг маълум қилишича, лондонликлар бразилиялик футболчининг трансферига қўшимча равишда универсал ҳимоячи ҳисобланган Сесар Аспиликуэтани  беришмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ “Челси” Сандронинг нархини кўтариб, унга 70 млн евро таклиф қилган эди.

Маълумот учун, Аспиликуэта якунланган мавсум Англия премьер-лигасининг жаи 35та турида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.