"Челси" "Атлетико"га қарши баҳс учун берилган 1000дан ортиқ чипталарни сота олмади

25 сентябрь, 11:35 450

Лондоннинг “Челси” клуби жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Атлетико”га қарши баҳс учун ўзига берилган чипталарнинг мингдан ортиғини Мадридга қайтариб юборишга мажбур бўлди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра ушбу баҳс учун “аристократлар”га ҳар бири 60 евродан бўлган жами 3437та чипта юборилган эди. Бироқ, лондонликлар буларнинг фақатгина 2300тасини сотишга муваффақ бўлган ҳолос.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” ҳамда “Челси” клублари ўртасидаги баҳс 27 сентябрь Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.