“Челси” Азарни “Реал” ёки “Барселона”га қўйиб юбормоқчи эмас

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар яна “аристократлар” сафида тўп суришда давом этиши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра лондонликлар 27 ёшли бельгиялик футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Бунинг учун улар “Реал” ва “Барселона” каби жамоалардан бўлаётган супер таклифларни рад этишмоқчи. “Челси” Азарни камида яна бир мавсум ўз сафида сақлаб қолмоқчи.

Бунинг учун “аристократлар” Азарга ҳафтасига 300 минг фунт маош ваъда қилишмоқда. Бу ҳолатда Азар “Челси”даги энг кўп маош олувчи футболчига айланади. Маълумотларга кўра бу борадаги музокаралар янги ҳафтадан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Азар якунига етган ЖЧ-2018да Бельгия терма жамоаси билан бирга бронза медалларини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!