"Челси" Бакайоко билан 5 йиллик шартнома имзолайди

Франциянинг “Монако” клуби ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоконинг “Челси” аъзосига айланиши тоборо ойдинлашмоқда.

London Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли франциялик футболчи янги ҳафтада тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондонга келади ва “аристократлар” билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бакайоконинг трансфери “Челси”га 40 млн еврога тушганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Челси" Бакайоконинг трансфери бўйича келишувга эришди

“Челси” Алекса Сандро ва Бакайоко трансфери борасида шу кунларда музокараларни бошлайди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!