"Челси" Бакайоко учун "Монако"га 50 млн евро таклиф қилмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби “Монако” ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайокони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

The Telegraph нашрининг маълум қилишича “аристократлар” янги ҳафтада 22 ёшли Франция терма жамоаси аъзосига 50 млн евролик таклиф билан мурожаат қилади. “Челси” футболчиси Миши Батшуайи ушбу трансфернинг бир қисми бўлиши мумкин.

Бундан ташқари лондонликлар “Монако”нинг 21 ёшли аъзоси Тома Лемарни ҳам ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Аммо, францияликлар бирданига 2та ярим ҳимоячиси билан ҳайрлашмоқчи эмас.

Маълумот учун, Бакайоко жорий мавсум Франция чемпионатининг 31та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!