"Челси" Бакайоконинг трансфери бўйича келишувга эришди

Лондоннинг “Челси” клуби “Монако” раҳбарияти билан франциялик ярим ҳимоячи Тьемуэ Бакайоконинг трансфери борасида келишувга эришди.

RMC нашрининг хабар беришича, “аристократлар” 22 ёшли футболчи учун монаколикларга 40 млн евро тўлайди. Энди “Челси” футболчининг ўзи билан шартнома бандларини келишиб олса бас.

Маълумот учун, Бакайоко якунланган мавсум Франция чемпионатида 32та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Монако” билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!