"Челси" Бонуччи эвазига "Ювентус"га 54 млн евро ва Матични бермоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби “Ювентус” ҳимоячиси Леонардо Бонуччини сотиб олиш фикридан ҳамон қайтаётгани йўқ.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 30 ёшли италиялик ҳимоячи учун 54 млн евро ва сербиялик ярим ҳимоячи Неманья Матични беришга тайёр. Бундан ташқари, туринликлар устози Массимилиано Аллегри Бонуччининг ҳаракатларидан норози бўлмоқда ва уни бошқа жамоага қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Бонуччи “Ювентус” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У якунланган мавсумда А Серияда жами 29та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!