"Челси" Фабрегасни ўрнига Хамесни олиб келмоқчи

11 июнь,2017, 12:15 674

Тез орада “Реал” клубидан кетиши кутилаётган Хамес Родригесга яна бир ҳаридор жамоа топилди.

AS нашрининг хабар беришича, Лондоннинг “Челси” клуби колумблиялик футболчини ўз сафида кўрмоқчи. Таъкидлаш лозимки, “аристократлар” Хамесни қишки трансфер давридаёқ сотиб олишга ҳаракат қилишган, бироқ, футболчи “қироллик клуби”да қолишга қарор қилган эди.

Хабарларга қараганда Хамес Родригес “Челси”да жамоани тарк этиши кутилаётган Сеск Фабрегаснинг ўрнини эгаллайди. Ўз навбатида “Реал” футболчисини 70 млн евродан камига сотмоқчи эмас ва ушбу трансфердан келадиган маблағни “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбеппенинг олиб келишга йўналтирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Хамес Родригесга шунингдек "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.