"Челси" Италиядан икки футболчи олади

1 апрель,2017, 10:40 475

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте Италия чемпионати "А" сериясининг 30-турида "Женоа" ва "Аталанта" учрашувини кузатиш учун клуб скаутларини жўнатди.

Ушбу беллашувда скаутлар "Аталанта" ҳимоячиси Андреа Конти ва ярим ҳимоячи Франк Кессининг ўйинини таҳлил қилади. Бу футболчилар билан Антонио Конте шахсан қизиқмоқда.

23 ёшли Конти жорий мавсумда 25 та учрашувда тўртта гол урди ва шунгча голли пас узатди. 20 ёшли Кесси эса 23 та ўйинда олтита гол урди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.