"Челси" Коман учун 60 млн евродан воз кечмоқчи

13 март, 18:05 451

Ҳуқуқий жиҳатдан Туриннинг "Ювентус" клубига тегишли бўлган ва мавсумни "Бавария" сафида ижара асосида ўтказаётган Кингсли Коман фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Telefoot нашри тарқатган хабарга кўра Лондоннинг "Челси" клуби 20 ёшли футболчининг хизматларига жиддий қизиқиб қолган. Аниқроғи, "аристократлар" француз футболчиси учун "Ювентус"га 60 миллион евро беришга тайёр.
Таъкидлаш керакки, "Ювентус" ва "Бавария" ўртасидаги келишувга кўра мюнхенликлар футболчини 20,5 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга. Аммо, барибир ҳар қандай ҳолатда ҳам сўнгги сўз футболчининг ўзида қолади.


Эслатиб ўтамиз, Коман учун курашда "Челси"га "Манчестер Сити" рақобат кўрсатиши мумкин. "Шаҳарликлар" "Ювентус"га Кингсли учун 50 миллион евро таклиф қилишган.