"Челси" Контени клуб тарихидаги энг кўп маош олувчи мураббийга айлантирмоқчи

14 май,2017, 10:40 361

“Челси” клуби раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Антонио Контенинг маошини кўтариб, уни ўзида сақлаб қолмоқчи. Хабарларга қараганда “аристократлар” италиялик мутахассисга йиллик 8,8 млн евро маош таклиф қилишмоқчи.

The Guardian нашрининг маълум қилишича бу борадаги музокаралар 27 май куни “Арсенал”га қарши бўлиб ўтадиган Англия кубоги финалидан сўнг бошланади. Таъкидлаш лозимки, агар Конте ушбу таклифни қабул қилса, у ҳолда у “Челси” тарихидаги энг кўп маош олувчи мураббийга айланади.

Юқоридаги манбаада ёзилишича, Конте “Челси” билан келишувни узайтирадиган бўлса, у жамоа раҳбариятига бир нечта шартларни қўйиши мумкин. Улардан бири клуб мураббийлар штабини кенгайтириш ва унга италиялик мутахассисларни жалб эти. Иккинчиси эса ёзги трансферлар учун 200 млн фунт ажратиш.