"Челси" Костани жазолади

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчи Диего Костани июль ойида бўлиб ўтган машғулотларда иштирок этмасдан Бразилияда қолгани учун жаримага тортди.

28 ёшли футболчи айни вақтда якка тартибда машғулотларни олиб бормоқда. “Аристократлар” эса Костани ушбу қилиғи учун 300 минг фунт миқдоридаги жаримага тортди.

Бундан илгарироқ эса Коста “Челси” бош мураббийи Антонио Контени инсон сифатида ҳурмат қилмаслигини айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!