“Челси” Куртуа билан музокараларни бошлади


“Челси” клуби раҳбарияти жамоа посбони Тибо Куртуа билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади. Томонларнинг амалдаги келишуви яна икки йилдан сўнг якунига етади.

Ҳозирда бельгиялик футболчига Мадриднинг “Реал” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи эса “Стэмфорд Бриж”да қолишни истаётир.

Айни дамда Куртуа лондонликлар сафида ҳафтасига 120 минг фунт маош олмоқда.

Агар “Челсияхши жамоа бўлишни истаса, кучли футболчиларни таркибда сақлаб қолиши керак. Куртуа ҳам шу рўйхатга киради. Агар Тибо Лондонда қоладиган бўлса, у бунга муносиб, – дейилади манбада.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!