"Челси" Куртуани ўзида сақлаб қолмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоа дарвозабони Тибо Куртуа билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” яқин кунлар ичида бельгиялик посбон билан амалдаги шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлайди. Айтиш лозимки, Куртуанинг шартномани узайтиришдан бош тортиб ва жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкинлиги клуб раҳбариятини безовта қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Куртуа “Челси”даги маошидан норози бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бельгия терма жамоаси аъзоси айни дамда ҳафтасига 110 минг фунт маош олмоқда, у эса МЮ дарвозабони Де Хеа сингари 230 минг фунт олишни истамоқда. Унинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар имзоланган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!