"Челси" "Лестер" ярим ҳимоячисини ўз таркиби қўшиб олмоқчи

Англиянинг “Челси” клуби “Лестер” ярим ҳимоячиси Дэниэль Дринкуотерни 37 миллион фунт эвазига харид қилиши мумкин. Бу ҳақда Standard Sports нашри хабар тарқатмоқда.

“Аристократлар” бош мураббийи Антонио Конте Дринкуотерга яқинда “Манчестер Юнайтед”га ўкчиб ўтган Неманья Матичга ўринбосар сифатида қарамоқда.

Қайд этиш лозим, 27 ёшли футболчи жамоанинг айни пайтдаги етакчиларидан бири Нголо Канте билан “тулкилар” таркибида бирга тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!