"Челси" Лондон дербиси олдидан йўқотишларга учради

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Антонио Конте ярим ҳимоячи Дениэль Дринкеотер ҳамда Давид Луислар Англия Премьер-Лигаси 16-туридан ўрин олган "Вест Хэм Юнайтед"га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмаслигини маълум қилди.

Дринкуотернинг уч кундан буён ҳарорати тушмаяпти, Луиснинг эса тиззасида жароҳати бор.

Бундан ташқари, италиялик мутахассис 19-ўриндаги "болғачилар"ни хавфли рақиб деб атади.

"Уларни бу ўринда кўриш бироз ғалати. Чунки, уларнинг таркибида яхши сифатларга эга бўлган футболчилар жамланишган. Улар жисмонан жуда кучли. "Вест Хэм" албатта хали ўзи салоҳиятини кўрсатади. Фақат эртага эмас. Биз билан ўйиндан сўнг.

Мен уларнинг жойлашган ўрниларидан ҳайратдаман. "Манчестер Сити" қандай қийинчилик билан "болғачилар"ни енгганини кўрдим. Бу Лондон дербиси, диққатли бўлиб ўйнашимиз лозим", - деб айтиб ўтди Конте.

Маълумот учун, "Вест Хэм" - "Челси" ўйини 9 декабр куни Тошкент вақти билан соат 17.30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!