“Челси” Лукаку ва Барклини олмоқда

16 март,2017, 12:30 520

“Челси” Лукаку ва Барклини олмоқда

 

Англия премьер-лигасида ғолиб чиқиши деряли аниқ бўлган “Челси” келаси мавсумда янада қудратли таркибга эга бўлиш илинжида суперфутболчиларни таркибга жалб қилмоқда.

Лондон клуби раҳбарияти “Эвертон”нинг икки етакчиси – тўпурар Ромелу Лукаку ва ярим ҳимоячи Росс Баркли учун 100 миллион фунт таклиф қилмоқда.

Мутахассислар Лукакунинг трансферини 65 миллион, Барклининг нархини 30 миллион фунтга баҳолаган.

“Челси” бу футболчиларни январда Хитойга кетган Оскарнинг трансферидан тушган маблағ эвазига қўлга киритмоқчи. Шунингдек, Диего Коста ҳам Хитойга кетишга яқин турибди ва унинг трансферидан келадиган пуллар ҳам асосан янги футболчиларни олишга сарфланади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.