“Челси” Лукакунинг трансфери бўйича келишувга эришди

Лондоннинг “Челси” клуби “Эвертон”нинг бельгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукаку билан тузилажак шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, 24 ёшли футболчи “аристократлар” аъзосига айланган тақдирда ойига 170 минг евро маош олиши мумкин. Энди “Челси” Лукакунинг трансфери бўйича “Эвертон” билан келишиб олса бас.

Маълумот учун, Бельгия терма жамоаси аъзосининг “Эвертон” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!