"Челси" "МЮ" кўзлаган футболчига 38 миллион евро таклиф қилди

22 март, 09:55 468

 

Истеъдодли футболчиларни тарбиялаш бўйича катта тажрибага эга бўлган "Монако" жамоаси ўйинчилари Англия премьер-лигасининг гранд клублари ўртасида талаш бўлмоқда.

Англия чемпионатида ғолиб чиқишга яқин турган "Челси" таркибни кучайтириш учун "Монако"дан Тьемуэ Бакайокони олиб келмоқчи. Лондонликлар "Манчестер Юнайтед" нишонидаги бу футболчи учун 38 миллион евро таклиф қилмоқда. Шунингдек, 22 ёшли футболчининг ўйинига қараб беш миллион евро бонус таклиф қилинмоқда.

Бакайоко Франция чемпионатида 26 та учрашувда майдонга тушди ва иккита гол урди.

SPORTS.uz