"Челси" "МЮ" "нишон"га олган футболчини харид қилмоқчи

24 апрель,2017, 21:45 410


“Челси” клуби “Интер” ярим ҳимоячиси Иван Перишични Лондонга олиб келиш йўлларини қидирмоқда.

Corriere della Sera нашрининг тарқатган хабарига кўра, 28 ёшли хорватиялик футболчига “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ манкунианликлар футболчи учун “Интер”га 60 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган эди, аммо “Челси” яна беш миллион кўпроқ бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Перишич бу мавсум 31 ўйинда 10 гол (6 пас)га муаллифлик қилган.