“Челси” “МЮ”нинг ўлжасига кўз тикмоқда

 

Лондоннинг “Челси” клуби Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората учун курашга қўшилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

“Челси” вакиллари Криштиану Роналду ва “Манчестер Юнайтед” ўртасида давом этаётган миш-мишлардан унумли фойдаланиб, Моратани ўз томонига оғдириб олмоқчи.  

Ўз навбатида манкунианлар Мората ва Роналдуни бирдагина қўлга киритмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.   

Маълумот учун, испаниялик футболчи ўтган мавсумда Примеранинг 26 ўйинида майдонга тушиб, 15 гол киритишга муваффақ бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!