"Челси" Манолас учун "Рома"га 48 млн евро таклиф қилмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби ҳам “Рома”нинг марказий ҳимоячиси Костас Манолас учун курашга қўшилди. Таъкидлаш керакки, грециялик футболчига шунингдек Миланнинг “Интер” ва Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубларидан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда.

Маълумотларга кўра “аристократлар” 26 ёшли футболчини Леонардо Бонуччи («Ювентус») ва Калиду Кулибалилар («Наполи») билан бир қаторда кўрмоқда ва агар юқоридаги икки футболчи билан келишув амалга ошмаган тақдирда, “Челси” айнан Маноласни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Тарқатилган хабарларга кўра лондонликлар тез орада футболчи борасида “Рома”га расмий таклиф билан чиқиб, унга 48 млн евро таклиф қилишмоқчи.

"Рома" икки футболчисини "Зенит"га 80 млн еврога пулламоқчи

"Сурхон" воқеаси Европада ҳам такрорланди ёҳуд иккита "Рома" футболчисининг тортишуви оммавий муштлашувга сабаб бўлди (видео)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!