“Челси” “Монако” футболчисини олишга яқин турибди

10 июнь,2017, 21:09 455

“Челси” “Монако” футболчисини олишга яқин турибди

Англиянинг “Челси” клуби “Монако” ярим ҳимоячиси Тьемуа Бакайокони қўлга киритишга яқин турибди. Бу ҳақда Тhe Telegraph нашри хабар бермоқда. “Аристократлар” май ойидан буён 22 ёшли футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилиб келаётган эди. Бироқ француз клуби билан трансфер суммаси борасида келиша олмаётган эди.

Хабарларга қараганда, Бакайоко “Челси”га 40 млн евро эвазига кўчиб ўтади.

Маълумот учун Бакаёко якунланган мавсумда Франция чемпионатида 32 та ўйинда майдонга тушди ва иккита гол киритиб, битта голли узатмани амалга оширди.