"Челси" Моратани олиш учун "Реал"ни рози қиладиган йўл топди

26 март, 23:05 752

 

 

 

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Ювентус"да ўзи билан бирга ишлаган шогирди Альваро Моратани олиш фикридан қайтгани йўқ ва уни Лондонга олиб келиш учун йўл қидираётган эди.

Альваро Мората бир мавсум давомида "Реал"нинг асосий ўйинчиси мақомини ола билмади. Зинедин Зидан Альвародан кўра ўз ҳамюрти Карим Бенземага кўпроқ имконият бермоқда. Шунинг учун ҳам Альваро Мората ёзда Мадриддан кетмоқчи.

"Челси" раҳбарияти Моратани олиш учун "Реал" рози бўладиган сумма - 65 миллион евро таклоиф қилишга рози бўлди.

"Реал" эса Моратани лондонликлар етакчиси Эден Азарга алмаштиришни таклиф қилмоқда.

SPORTS.uz