“Челси” “Наполи” футболчиси учун 43 млн евро беришга тайёр

29 апрель,2017, 10:33 331

“Челси” “Наполи” футболчиси учун 43 млн евро беришга тайёр


Лондоннинг “Челси” клуби ёзги трансферлар мавсумида бир қатор харидларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Шулардан бирида лондонликлар “Наполи” ва Сенегал терма жамоаси ҳимоячиси Калиду Кулибали олиб келишга ҳаракат қилиб кўради.

Маълум бўлишича, инглиз клуби 25ёшли футболчига бонусларсиз 43 млн евро беришга тайёр.

Кулибалига шунингдек, Премьер-лиганинг “Эвертон” жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда.