“Челси” Оскардан тушган пулларга “Реал” юлдузини олиб келади
Англиянинг “Челси” клуби яқин кунларда Оскарнинг Хитойга трансферини эълон қилиши кутилмоқда. Ўз навбатида, “аристократлар” бразилиялик футболчидан тушган пулларга “Реал”нинг колумбиялик юлдузини олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, лондонликлар Мадриддан Хамес Родригеснинг АПЛга кўчиб ўтишини кўзлаб туришибди. Бунинг учун “аристократлар” “қироллик клуби”га 75 миллион фунт стерлинг беришга тайёрлар.
Хабарларга қараганда, яқин кунларда томонлар музокараларни бошлашлари кутилмоқда.
Фикрлар