"Челси" "Рома" билан келишувга эришди

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячи Эмерсон дос Сантос ва ҳужумчи Эдин Жеколарнинг трансфери борасида “Рома” билан музокараларни давом эттирмоқда.

Бугун томонлар музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказишди. Унга кўра “аристократлар” юқорида номлари тилга олинган икки футболчи учун римликларга 50 млн евро ҳамда унга қўшимча яна 10 млн евро тўлашади. Энди фақат ушбу бонус қайси футболчи учун берилиши келишиб олинса бас.

Маълумотларга кўра бразилиялик футболчи аллақачон “Челси” билан келишиб олган, босниялик форварднинг агенти эса айни дамда Лондонда келишувни якунлаш арафасида турибди. Яқин вақтлар ичида ушбу футболчиларнинг трансфери амалга оширилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!