"Челси" Салахнинг трансферидан 2,6 млн евро фойда кўрди

“Рома” клуби ярим ҳимоячиси Мухаммад Салах “Ливерпуль” аъзосига айланганидан хабарингиз бор. Daily Mail нашрининг маълум қилишича, Лондоннинг “Челси” клуби ўзининг собиқ футболчисининг трансфери ортидан 2,6 млн евро фойда кўрди.

Гап шундаки, “Рома” Салахни 2015 йилда айнан “Челси” клубидан 18 млн еврога харид қилган ва ундаги шартномага кўра римликлар футболчининг кейинги сотувидан тушган фойдадан 10% “аристократлар”га ўтказиб бериши керак эди. Шунга кўра “Рома” мисрлик футболчининг трансферидан тушган соф фойда, яъни 26 млн евронинг 10 фоизини “Челси” ҳисобига ўтказиб берди.

Эслатиб ўтамиз, Салах “Ливерпуль” билан беш йиллик шартнома имзолади. Унга кўра футболчининг йиллик маоши 5,5 млн еврони ташкил этади. Салах мерсисайдликлар таркибида энди 11-рақам остида тўп суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!